«самарқанд вилояти ииб» тегли мақолалар


Самарқандда болаларини қийнаб, видеога олган она ҳаракати бўйича маълумот берилди
17 март 2023, 22:54

Самарқандда болаларини қийнаб, видеога олган она ҳаракати бўйича маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда аёл ўз болаларини қийнаётгани акс этган видео тарқалди. Самарқанд вилоят ИИБга кўра, 23 ёшли каттақўрғонлик аёл ҳозирда Россияда бўлган эрига жаҳл қилиб, боласини қийнаганини тасвирга олган ва турмуш ўртоғига юборган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Самарқандда фермер 6 гектар ерни $170 мингга сотишга урингани айтилмоқда
25 апрель 2022, 11:49

Самарқандда фермер 6 гектар ерни $170 мингга сотишга урингани айтилмоқда

Пастдарғом туманида фермер 6 гектар ерни ноқонуний тарзда 170 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. У олдиндан 20 минг долларни олган вақтида ушланган. Гумондор ер майдонини фуқаро номига туман ҳокимлигидаги танишлари орқали расмийлаштиришни ваъда қилганлиги айтилмоқда.

Маҳалла вазири Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди
12 феврал 2022, 16:16

Маҳалла вазири Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

2020 йилдан бери маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири сифатида фаолият юритган Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. У меҳнат фаолияти давомида Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ИИБ тизимида турли лавозимларда, шунингдек ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ҳам ишлаган.

Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси ҳомиладорлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
26 ноябр 2021, 16:33

Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси ҳомиладорлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Самарқандда 13 ёшли мактаб ўқувчиси 25 ҳафталик ҳомиладор экани аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда акасининг ишини «ижобий ҳал қилиш» учун ИИБ ходимига $5 минг бермоқчи бўлган шахс ушланди
2 август 2021, 18:06

Самарқандда акасининг ишини «ижобий ҳал қилиш» учун ИИБ ходимига $5 минг бермоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда ПЦР-тести натижасини сохталаштириб сотаётган шахс қўлга олинди. Унинг укаси «ҳолатни расмийлаштирмаслик ва ишни ижобий томонга ҳал қилиб бериш» учун ИИБ ходимига 5 минг доллар бермоқчи бўлганида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Фуқарога $13 минг эвазига ер олиб бермоқчи бўлган солиқ инспектори ва фермер қўлга олинди
18 май 2021, 16:39

Фуқарога $13 минг эвазига ер олиб бермоқчи бўлган солиқ инспектори ва фермер қўлга олинди

Самарқанд вилоятида фуқарога 13 минг АҚШ доллари эвазига 15 гектар ер майдонини олиб бермоқчи бўлган туман солиқ инспектори ва фермер қўлга олинди.

Самарқандда 500 грамм «опий» гиёҳвандлик воситасини 5 минг долларга сотаётган шахс ушланди
16 март 2021, 08:17

Самарқандда 500 грамм «опий» гиёҳвандлик воситасини 5 минг долларга сотаётган шахс ушланди

Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари 500 грамм «опий» гиёҳвандлик воситасини 5 минг долларга сотаётган шахсни қўлга олди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг